Садир Жапаров расмий ташриф билан Мисрга кетди

Бугун, 4 ноябр куни Президент Садир Жапаров Миср Араб Республикасига расмий ташриф билан Президент Абдул Фаттоҳ ас-Сисининг таклифига биноан учиб кетди.

Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу ташриф Қирғизистон Республикаси мустақилликка эришганидан бери Африка қитъасига қилинган биринчи расмий давлат ташрифидир.

Икки кунлик ташриф давомида Садир Жапаров ва Абдул Фаттоҳ ас-Сисий икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишади, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартиби бўйича фикр алмашишади.

«Бундан ташқари, расмий ташриф доирасида иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, инвестиция, энергетика, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. Ушбу келишувлар Қирғизистон ва Миср ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш учун асос бўлади»,- деди Қирғизистон Президенти маъмурияти ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Сагинбек Абдумуталип.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ