Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг маълум қилишича, Манас шаҳридаги Автотранспорт воситалари ва ҳайдовчиларни рўйхатга олиш агентлиги масъул ходимлари хусусий автомактаблар инструкторлари билан тил бириктириб, имтиҳон топшираётган ўқувчилардан пул ундирган.
Схемага кўра курсантлар 5000 сомдан 10000 сомгача пул йиғиб, пулларни воситачиларга беришган. Улар агентлик ходимлари орқали пул берган курсантларни имтиҳондан ўтказиб туришган.
Имтиҳон куни 10-15 нафар ўқувчидан 30 мингдан 50 минг сомгача фойда кўраётган эдилар.
Махсус хизмат бу иш бўйича тўрт кишини ҳибсга олди.