Ўшда “Тунги ўсмир” рейди: 149 нафар бола тунда кўчада юргани аниқланди

Ўшда ўсмирлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уч кунлик “Тунги ўсмир” рейди ўтказилди. Бу ҳақда шаҳар милицияси хабар берди.

Маълумотларга кўра, милиция, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва таълим соҳаси ходимлари ҳамкорликда ўтказилган текшириш чоғида 149 нафар ўсмир катталар ҳамроҳлигисиз кўчада юрганини аниқлаган.

Ота-оналар ва 2 та ташкилот Ҳуқуқ бузилишлар кодексининг 74-моддасига асосан жаримага тортилди.

Ижтимоий шароити оғир 32 нафар бола вақтинча марказга жойлаштирилди, қолган вояга етмаганлар ота-оналарига топширилди.

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида бундай рейдлар йил давомида давом этишини маълум қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ