Сайловгача пул тўплаш тартибини бузганлар жавобгарликка тортилади

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси сайловчилар, депутатликка номзодлар ва сиёсий партияларга расмий мурожаат билан чиқди.

МСК таъкидлаганидек, айрим фуқаролар ижтимоий тармоқларда нотаниш мобил иловалар орқали сайлов жамғармаларига пул йиғиш тўғрисидаги эълонлар ҳамда ўз номзодини қўйиш нияти ҳақидаги баёнотларни тарқатмоқда.

Комиссия бундай усуллар сайлов қонунчилигини бузиши ҳақида огоҳлантирди.

МСК тушунтирганидек, маблағлар фақат “Элдик банк” ва “Айил банк” орқали сайлов фондларига қонуний йўл билан ўтказилиши мумкин. Ушбу банкларнинг мобил иловалари орқали ихтиёрий хайрия қилишга рухсат берилади.

Номзодлар ва партиялар фақат битта махсус ҳисоб очиш ҳуқуқига эга ва олинган барча маблағлар фақат шу ҳисоб рақамига ўтказилиши керак. Маблағлар жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий хайриялари ёки номзоднинг ўз маблағлари ҳисобидан шакллантирилади.

МСК номзодларни ноқонуний хайрия йиғиш ва уларни яширин олиб боришдан тийилишга чақирди ҳамда қонунбузарлар жавобгарликка тортилишидан огоҳлантирди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ