Президент Садир Жапаров “Чингиз Айтматов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира тадбирларини ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Унга мувофиқ 2028 йил Қирғизистонда Чингиз Айтматов йили деб эълон қилинди.
Вазирлар Маҳкамасига 2025 йил охирига қадар давлат органлари, илмий жамоатчилик, ижодий уюшмалар, фуқаролик жамияти, чет эл намояндалари ва халқаро ташкилотлар иштирокида хотира тадбирларини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита ташкил этиш топширилди.
Мазкур фармон расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.