Туркий давлатлар саммити якунланди: эстафета Озарбайжонга топширилди

Президент Садир Жапаров Озарбайжоннинг Габала шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг 12-саммитида иштирок этди ва ўз ишини якунлади.

Давлат раҳбари бир йил давомида Туркий давлатлар ташкилотига раислик қилган Қирғизистон иқтисодиёт, савдо ва рақамли соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари сурганини таъкидлади.

Жапаров электрон рақамли имзони ўзаро тан олиш ташаббуси билан чиқди ва бу ҳужжатлар айланишини осонлаштиришини айтди.

Саммит якунида Қирғизистон раисликни Озарбайжонга топширди. Садир Жапаров Туркманистондаги масжидга тамал тошини қўйиш онлайн маросимида ҳам иштирок этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ