Ўш шаҳрида 625 ўринли янги мактаб фойдаланишга топширилди

Ўш шаҳрида 625 ўринли янги мактаб қуриб битказилди ва бугун шаҳар куни муносабати билан тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда шаҳар мэри Женишбек Токторбаев, шаҳар Кенгаши раиси Болот Баетов, 47-мактаб жамоаси ва аҳоли иштирок этди.

47-мактаб “Жибек жолу” муниципал ҳудудий бошқармаси С. Айний кўчасида қурилган янги таълим муассасасига кўчирилмоқда. Мактаб авваллари болалар боғчаси биносида жойлашган эди.

Янги мактаб замонавий талаблар асосида зарур жиҳозлар билан таъминланиб, ўқувчиларнинг ўқиши учун тайёр. Мактабда ўқувчилар учун барча шарт-шароит яратилган бўлиб, ҳудудда сув омбори ва алоҳида иситиш печи ҳам қурилган.

Мактабга Президент Садир Жапаров номидан иккита интерфаол доска совға қилинди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ