Қирғизистонда афғон наркотрафикининг асосий канали ёпилди

Катта миқдордаги афғон наркотикларини ташиш ва тарқатиш бўйича канал ёпилди, деб хабар қилди ИИВ Наркобизнесга қарши кураш хизмати матбуот хизмати 6 октябрь куни.

Ички ишлар вазирлиги Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бошқармаси тезкор ходимлари Қирғизистон ва бошқа давлатларга тарқатиш мақсадида қўшни давлатдан гиёҳванд моддаларни олиб ўтаётган жиноий гуруҳни аниқлади.

Октябр ойи бошида наркотик моддаларга қарши кураш ходимлари ва уларнинг қўшни давлатдаги ҳамкасблари гумонланувчиларни қўлга олди. Улар муқаддам бир неча марта судланган 1997 йилда туғилган Т.Н.; 1989 йилда туғилган Х.Б.; ва 1974 йилда туғилган T.С. лар бўлиб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Тезкор тадбирлар натижасида 4 кг 22,6 грамм афюн олинди. Ушбу дорилар сотиш учун тайёрланган.

Тергов ишлари доирасида жиноятга алоқадор бошқа шахслар аниқланмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ