1 октябрдан хавфсизлик камарини тақмаганларга автоматик тарзда жарима солинади

Жорий йилнинг 1 октябридан Қирғизистон йўлларида ўрнатилган аппарат-дастурий комплекслар (АДК) хавфсизлик камарини тақмаган ҳайдовчи ва йўловчиларни автоматик тарзда аниқлашни бошлайди.

Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот котиби Байкази Айикул уулу маълум қилди.

Маълумотларга кўра, янги тизим “Хавфсиз мамлакат” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Қоидабузарликлар фото ва видеокузатув орқали қайд этилади.

ИИВ маълумотларига кўра, ушбу чора қуйидагиларга қаратилган:
• йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш,
• ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг ҳайдаш маданиятини ривожлантириш;
• ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш.

Қоидаларни бузган ҳайдовчи ва йўловчилар 1000 сом миқдорида жаримага тортилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ