Нега Қирғизистон Қозоғистондан арзон ёқилғи сотиб олмайди?

Нега Қирғизистон Қозоғистондан арзон ёқилғи сотиб олмайди? Бу саволга монополияга қарши хизмат раҳбари Женали Орозбаев жавоб берди.

Унга кўра, Қирғизистонда АИ-92 бензинининг ўртача чакана нархи 70 сом, Қозоғистонда эса қирғиз валютасига 40 сом. Бу фарқ Қозоғистонда ёқилғи учун бюджетдан компенсация берилиши билан боғлиқ.

«Қозоғистонда ички бозор учун нарх паст белгилаб қўйилган. Бироқ экспорт нархи Россияникидан бутунлай бошқача, ҳатто қимматроқ. Шунинг учун иқтисодий нуқтаи назардан, Россиядан ёқилғи сотиб олиш биз учун фойдалироқ», – деди Орозбаев.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ҳар йили Россиядан 1 миллион тоннадан ортиқ ёқилғи импорт қилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ