Ўш шаҳридаги Алишер Навоий истироҳат боғидаги аттракциондан бир қиз йиқилиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа кеча, 21 сентябрь куни содир бўлган.Бўлим маълумотларига кўра, тез ёрдам машинасига аттракциондан йиқилиб тушган қиз касалхонага олиб кетилаётганда вафот этгани ҳақида қўнғироқ қилинган.
Жабрланувчи Қорасув туманининг Қашқар- Қишлоқ ҳудудида яшовчи, 2007 йилда туғилган.
Милиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.