Қирғизистонда 1 октябрдан бошлаб нафақа пули кўпаяди

Қирғизистонда 1 октябрдан бошлаб пенсия оширилгандан кейин энг кам пенсия миқдори 7500 сомни ташкил қилади. Бу ҳақда Ижтимоий жамғарма вакили Жилдиз Кулжанова “Биринчи радио” эфирида маълум қилди.

1 октябрдан бошлаб ўсиш қуйидагиларга таъсир қилади:
суғурта қисми 50 000 сомдан ошмайдиган пенсиялар – улар 1,10 коэффициентга, лекин 600 сомдан кам бўлмаган миқдорда оширилади (суғурта қисмини оширишнинг энг кам чегараси);

суғурта қисми 50 000 сомдан ошадиган пенсиялар – индексация 5 000 сомдан ошмайди (суғурта қисмини оширишнинг максимал чегараси).

Кулжанованинг қўшимча қилишича, белгиланган энг кам пенсия миқдори 7500 сом миқдорида ногиронлик ва бошқа сабабларга кўра тўлов оладиган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ