Энди ҳар бир масжидда юзни таниш видеокамералари ўрнатилади. Бу ҳақда Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Камералар жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш ва жиноятчиларни аниқлаш мақсадида ўрнатилади.
Таъкидлаш жоизки, “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси энди тўлиқ Ички ишлар вазирлиги тасарруфига ўтказилади ва вилоятнинг барча туманларида юзни таниб олувчи видеокамералар ўрнатилади.