Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Раим Матраимовнинг вакил ўғлининг ҳибсга олиниши сабабини тушунтирди.
Вазирлик маълумотларига кўра, Мунарбек Сайпидинов (2021-йилда Савай қишлоқ ҳукуматини бошқарган) Қорасув туманидаги давлатга қарашли ер участкаларини ноқонуний равишда хусусий мулкка ўтказган.
“У Савай қишлоқ ҳукумати ва Давлат ер ресурслари агентлигининг Қорасув туман бўлими ходимлари, хусусий шахслар ва бошқалар билан биргаликда давлат маблағлари ҳисобидан ер ва ижтимоий муассасаларни ноқонуний эгаллаб олган”, — дейилади хабарда.
“Коррупция” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилиб, Сайпидинов кеча Россияда қўлга олингани ва бугун Қирғизистонга олиб келингани қўшимча қилинган. ИИВ Сайпидинов бошқа жиноий ҳаракатларда ҳам гумон қилинаётганини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, кеча ижтимоий тармоқларда Матраимовнинг қонуний вакили Ташиевга мурожаат қилгани акс этган видео тарқалди. Сайпидинов ўзининг ҳибсга олинишини Матраимовнинг ўзига қарши ҳаракатларининг бир қисми деб билишини айтди.