Ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлар, ҳукумат ишончини йўқотганлар ишдан олинади. Президент қонунни имзолади.
Ҳужжатга кўра, агар ходим ўз касбий вазифаларини лозим даражада бажармаса ёки сиёсий раҳбарият ишончини йўқотса, ишдан бўшатилиши мумкин.
Шунингдек, махсус тартиб асосида тайинланган ходимлар сиёсий раҳбарият талабларига риоя қилмаса, ишдан олинади.
Қонунга яна бир қатор муҳим ўзгартиришлар киритилди. Улар:
▪️Ходимларнинг рақамли саводхонлигига қўйиладиган талаблар
▪️Олий ва юқори лавозимлар учун олий маълумот мажбурий бўлади
▪️Муайян лавозимларга танловсиз тайинланиш имконияти пайдо бўлади
Интизомий жазо тайинлашда ходимдан ёзма тушунтириш талаб қилинади. Қонун 10 кундан кейин кучга киради.