Ташқи ишлар вазирлиги яна 42 нафар Қирғизистон фуқаросини Эрондан эвакуация қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, фуқароларнинг мурожаати асосида Эрондан қўшимча эвакуация амалга оширилиб, Туркманистоннинг “Бағжиран” чегара пости орқали 4 нафар фуқаро, Озарбайжоннинг “Астара” назорат-ўтказиш пункти орқали 38 нафар фуқаро эвакуация қилинган.
Барча фуқаролар Қирғизистонга эсон-омон етказилди. Ташқи ишлар вазирлиги хорижий муассасалар билан яқин ҳамкорликда иш олиб бораётганини билдирди.
Аввалроқ Эрондан 28 нафар фуқаро эвакуация қилинган эди.