Қирғизистонда “Нолегал-2025” махсус операцияси бошланди

11 июндан бошлаб Миллий хавфсизлик идоралари томонидан “Нолегал-2025” махсус операцияси бошланди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, шу йўл билан куч тузилмалари Қамчибек Ташиев кўрсатмаларини бажармоқда. Ва улар аллақачон мамлакатда ноқонуний яшаётган хорижликларни аниқлаб, ҳибсга олишган.

Қўлга олинганлар фильтрация марказига олиб борилиб, Қирғизистон Республикаси ИИВ Экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш хизмати ходимларига топширилди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси иш берувчилар ва таклиф қилувчи томонларни чет эллик қонунбузарларнинг мамлакатдан ихтиёрий равишда чиқиб кетишини таъминлаш чораларини кўришга чақиради.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ