Қирғизистонда Қурбон ҳайити санаси эълон қилинди

Қирғизистонда жорий йилги Қурбон ҳайити 6 июнь, жума куни нишонланади. Бу ҳақда Қирғизистон Мусулмонлар идораси — Муфтиёт маълум қилди.

Муфтиёт маълумотига кўра, 5 июнь куни Арафа куни, 6 июнь эса Қурбон ҳайити бўлиб, ҳайит намози шу куни ўқилади.

«Аллоҳ ҳар бирингизнинг Қурбон ҳайитингизни муборак қилсин, қурбонликларингизни қабул этсин. Юртимизга қут-барака, тинчлик ва хотиржамлик насиб этсин!», — дейилади Муфтиёт тарқатган расмий хабарда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ