Қирғизистонлик Ислом Торобаев (55 кг) Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича “Thailand Open 2025” халқаро турнирида ярим финалга чиқди.
У 25 май куни гонконглик спортчини тоза очко билан мағлуб этган бўлса, 27 майда таиландлик рақибини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.
29 май куни Торобаев ярим финалда ўзбекистонлик Фарёзбек Дўсматовга қарши баҳс олиб боради.
Бунгача 70 килограмм вазн тоифасидаги Ихтиёр Нишонов ҳам ярим финалга чиққан эди.
Бугун, 27 май куни кечки учрашувда Мунарбек Сейитбек уулу (65 кг) ва Омурбек Бекжигит уулу (80 кг) ярим финал учун рингга кўтарилади.
Жангчиларимизга омад тилаймиз!