ТИВ: Покистондан одамлар Қирғизистонга таълим олиш учун эмас, ишлаш учун келишмоқда.

Сўнгги икки йилда Жанубий Осиё давлатларидан Қирғизистонга ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони ортиб бормоқда.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги вакили Азамат Калисбеков Биринчи радио эфирида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, авваллари ўқиш учун асосан Ҳиндистон ва Покистондан келган бўлса, ҳозир Непал, Бангладеш, Шри-Ланка, Покистондан келганлар ишлаш учун Қирғизистонни танламоқда.

Мамлакатга Ўзбекистон, Туркия, Хитой каби бошқа давлатлардан ҳам муҳожирлар кела бошлагани диққатга сазовор.

Илгари фақат ихтисослашган мутахассислар келган бўлса, энди мигрантлар турли соҳаларда ишлашга қизиқиш билдирмоқда”, — деди Калисбеков.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ