Президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Элчибек Жантаев Чўнг-Алайда битирувчиларни табриклаб, энг яхши ўқувчи ва ўқитувчини тақдирлади.
26 май куни Элчибек Жантаев Чўнг Алойдаги Саит Алайчи уулу инновацион мактабида сўнгги қўнғироқ чалиниш маросимида иштирок этди.
Маросимда Қирғизистон парламенти депутати Жанар Акаев ҳам иштирок этиб, битирувчиларни табриклади.
Тадбир доирасида тарих фанидан Республика олимпиадасининг IV босқичида 3-ўринни қўлга киритган 10-синф ўқувчиси Нурмира Абдиламитова ва уни танловга тайёрлаган ўқитувчи Жанилай Досбаевага Тошкент шаҳрига саёҳат сертификати топширилди.
Айтиш жоизки, бугун Ўш вилоятидаги 524 та мактабда якуний қўнғироқ чалиниб, 16 минг 577 нафар ўқувчи 11-синфни, 26 минг 921 нафар ўқувчи 9-синфни тамомлади.