Мошиналарнинг ён ойналарини қорайтиришга руҳсат берилади

Қирғизистонда 1-июндан бошлаб автотранспорт воситаларининг олд ён ойналарини қорайтиришга рухсатнома бериш кампанияси бошланади. Бу ҳақда Транспорт воситалари ва ҳайдовчиларни рўйхатга олиш давлат агентлиги хабар қилди.

Белгиланганидек, автомобилларни қорайтиришга рухсатномалар бериш 2025 йилнинг 1-июндан 1-августигача давом этади.

“Кўрсатилган муддатда автомобил эгалари 100 000 сом миқдорида бир марталик тўловни амалга ошириш шарти билан 3 йил муддатга ранг бериш учун рухсатнома олишлари мумкин бўлади”, — дейилади агентлик хабарида.

Давлат агентлигининг қайд этишича, мазкур ташаббус автомобил эгалари учун қулайликларни яхшилаш, шунингдек, автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш соҳасидаги маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштиришга қаратилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ