Ўшдаги янги бозор июлда очилади

Бугун, 21 май куни Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев ўзининг навбатдаги эрталабки рейди доирасида тегишли муассаса ва корхоналар раҳбарлари билан биргаликда янги қурилган ва фойдаланишга топширилган шаҳар бозорида бўлиб, якунланган қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Бундан ташқари, яқин атрофда хусусий инвестор томонидан қурилаётган бозор қурилишини кўздан кечириб, ишни жадаллаштиришни буюрди.

1 июл куни Ўш шаҳридаги (бир кунда тўртта бозор) “Келечек”, “Бексултан”, “Кийим-кечек” бозорлари, Шахид –Тепадаги қурилиш материаллари ва бўёқ бозорлари ҳам ушбу янги қурилган бозорга кўчирилади.

Шаҳар мэрияси аҳоли ва савдогарларни белгиланган муддатда кўчишга тайёрланишга ва вазиятга тушуниш билан муносабатда бўлишга чақиради.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ