Қирғизистонда ноқонуний яшаётган муҳожирлар 10-июнгача мамлакатни тарк этишлари керак

Махсус хизмат раҳбари Камчибек Ташиев бугун ноқонуний миграция бўйича йиғилиш ўтказди. Унга кўра, ҳозирда Қирғизистон ҳудудида беш мингга яқин хорижлик ноқонуний яшаб келмоқда. Уларни жиноий жавобгарликка тортиш, депортация қилиш ва ҳатто жиноий жазога тортиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Мигрантларни таклиф қилган компаниялар ҳам “ўз улушини” олади.

Ташиев хорижликлар мамлакатга сайёҳ ёки талаба сифатида кириб келаётганини, лекин бу ерда тартибни бузишини қайд этди.

Айрим ҳолларда мигрантни таклиф қилган компания ёки университет визани узайтирмагани, хориж фуқароси у ерда ноқонуний яшаб қолиб кетгани хабар қилинган.

Шу сабабли мигрантларнинг ичкилик ичиши, гиёҳванд моддалар истеъмол қилиши, жамоат жойларида ўзини ноўрин тутиши ҳолатлари кузатилган. Бу каби ҳодисалар жамоат тартибини бузиши, ҳатто миллатлараро низоларга олиб келиши мумкинлиги қайд этилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ