Ўшда Санкт-Петербург шаҳри ҳақида расмлар кўргазмаси очилди

Ўш шаҳридаги Алимбек Датка этно марказида Санкт-Петербургнинг гўзал масканлари ва сайёҳлик салоҳиятини акс эттирувчи фотокўргазма очилди.

Муниципалитет хабарига кўра, кўргазма Санкт-Петербург ва Ўш шаҳри ўртасида қардошлик муносабатлари ўрнатилганининг 20 йиллиги муносабати билан ташкил этилган.

Очилишда Ўш шаҳар мэри ўринбосари Нурбек Кадиров, Санкт-Петербург халқаро алоқалар қўмитаси раиси ўринбосари Евгений Кассюра бошчилигидаги делегация, маданият арбоблари, ўқитувчилар, ўқувчилар ва талабалар иштирок этди.

Кўргазма Ўш шаҳри аҳолисини Санкт-Петербургнинг гўзал сайёҳлик жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилди. Кўргазма 3 кун давом этади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ