Олабуқада янги қурилган мактаб яна ёпилди

Деворлари ёрилиб, поли чўкиб кетган. Олабуқада янги қурилган мактаб яна ёпилди.

Падек қишлоғидаги T.Жoробаев номидаги умумтаълим мактаби қурилишига 59 миллион 320 минг сом маблағ сарфланган. Бироқ, фойдаланишга топширилгандан сўнг, муаммолар пайдо бўла бошлади.

Аниқроғи, пойдевор қум-шағал эмас, тупроқ билан тўлдирилганлиги сабабли мактабнинг 1-қаватидаги ички бирлаштирувчи деворлар, ошхона ва ички ҳожатхона, шунингдек, айрим синф хоналарининг поллари 40 сантиметргача чўкиб кетган. Натижада деворларда ёриқлар пайдо бўлиб, кўп ўтмай мактаб ёпилган.

Прокуратура 2 та модда бўйича иш қўзғади. Улар орасида мактабни қуриш ва қабул қилиш жараёнида назоратнинг йўқлиги сабабли маҳаллий ҳокимият органларига нисбатан иш очилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ