Депутат «болага суюнчини» дарров бермасдан депозит очишни тавсия қилди

Депутат Жанибек Кидикбаев «болага суюнчини» дарров бермасдан депозит очишни тавсия қилди.

«Болага суюнчи» пули аслида 4000 сом. Ушбу маблағ чақалоқ туғилганда бир марта берилади.

Халқ вакили кўрсатилган миқдор болани тарбия қилиб, боқиш ҳаражатларини қопламаслигини таъкидлаб, мазкур маблағни банкда қолдириб, депозит ҳисоб очишни таклиф қилди.

Депутат бу суммага тегилмаса 18 йилда қанча сомгача кўпайишини ҳисоблаб ҳам чиқди.

Аниқроғи, 4000 сом миқдоридаги «болага суюнчи» 7 йилда 2 хисса кўпайиб, 8 минг сом бўлади. Ота- оналар яна 11 йил кутса, яни ушбу маблағни фарзанди 18 ёшга киргунича олмаса, у 3 баробар кўпайиши ёзилган. Шунда бу маблағни ота- она дарров олмай 18 йил кутса, 12 минг сом бўлиб қолиши ҳужжатда таъкидланган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ