Россияда мигрантларга қалбаки ҳужжат тайёрлаб берганларга жарима солинади

Россияда мигрантларга қалбаки ҳужжат тайёрлаб берганларга 60 млн рублгача жарима солинади. Тегишли фармонни президент Владимир Путин имзолади.

Унда ҳуқуқий томонлари, давлат муассасаларининг масъулияти қаралган. Қонунни бузганлар дастлаб, мол мулкини мусодара қилиш билан бирга 5 млн рублдан 10 млн рублгача жаримага тортилади, Агар бу ишни яна такрорласа 10 млн рублдан 60 млн рублгача жарима тўлайди.

РФ ТИВ жорий йилнинг 8 ойида мигрантларга 4,6 миң қалбаки ҳужжат тайёрланганини, бу 2022 йилга нисбатан 16,5%га кўп эканини билдирган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ