21-май куни Таласдаги аэропорт фойдаланишга топширилди. Унинг очилишида Президент Садир Жапаров 1979-йилда самолёт ва вертолётлар фойдаланиш учун қурилган “Талас” аэропорти ҳам Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин ўз фаолиятини тўхтатганини таъкидлади.
Бир йил ичида аэродром халқаро стандартларга мувофиқ қайта тикланиб, соатига 100 кишини қабул қилиш имконияти яратилди.
Садир Жапаровнинг маълумотларига кўра, айни пайтда “Қоракўл” ва “Тамчи” халқаро аэропортларининг аэровокзал мажмуаларини қуриш ишлари жадал олиб борилмоқда. Вилоят “Норин” аэропорти аэродромини қуриш бўйича ишлар тўлиқ якунланиб, бугунги кунда учиш-қўниш йўлаги таъмирланмоқда.
“Казарман”, “Кербен” ва “Боткен” аэропортларининг учиш-қўниш йўлагини таъмирлаш ишлари якунланди. “Боткен” халқаро аэропорти бутун дунёдан рейсларни қабул қилади. “Манас” халқаро аэропорти ички ҳаво қатнови эҳтиёжларини қондириш учун илк бор Q-400 самолётларини харид қилди.