Ўшдаги «Исломбек» кафесининг биноси ноқонуний қурилган

Ўш шаҳрининг Ленин кўчасида жойлашган “Исломбек” кафеси биносини қуриш ва реконструкция қилиш учун тегишли рухсат берувчи ҳужжатлар йўқ. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, режадан ташқари ўтказилган текшириш чоғида кафенинг жанубий томонидаги муниципал ер участкасида 4,0х10,0 метр ўлчамдаги ер участкаси ва унга олиб борувчи зинапоялар тегишли рухсатномаларсиз қурилганлиги аниқланган.
 
“Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан тегишли материаллар даъво аризаси билан Ўш шаҳар судига топширилди, ҳозирда суд жараёни давом этмоқда”, — дейилади муниципалитет хабарида.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ