Қирғизистонда 19 май куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 28 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг вакили маълум қилди.
Янги қайд қилинган 27 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши:
Бишкек шаҳри
– 6 + 1 (Санкт-Петербург ш. қайтганлар);
Чуй қилояти — 3 (Соль-Илецк ш. қайтганлар);
Нарин вилояти — 11;
Ўш вилояти — 6.
Шунингдек бир кеча кундуз давомида 71 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди:
Бишкек шаҳри
– 55;
Жалолобод вилояти – 11;
Норин вилояти– 2;
Боткен вилояти – 3.
Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1243 нафарни ташкил қилмоқда, 898 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 14 инсон COVID-19 инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.
Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб, комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.