Ўшдаги эпидемиологик вазият барқарор эмас. Шу сабабли, жамоат транспорти ҳозирча жорий этилмайди, дейди мэр ўринбосари Асилбек Топчубаев.
«Шаҳар ичида одамларнинг бир жойдан иккинчи жойга боришлари қийинчиликларни яратмоқда. Аммо халқаро амалиёт шуни кўрсатадики, жамоат транспорти тожливирус юқтириб олиш ҳавфини оширмоқда. Ўш шаҳридаги вазият барқарор эмас. Шунинг учун биз жамоат транспортини ишга туширмай турамиз.
Шаҳримиз бўйича жами 238 ҳодим жамоат транспортида фаолият олиб борган. Бугунги кунда ишчилар қисқартирилиб, 35 ҳодим ишламоқда. Улардан 10 нафари ҳайдовчилар. Ҳайдовчилар ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳодимларини навбат билан 5 та автобус билан иш жойларига олиб бориб келмоқда.
Агар биз жамоат транспортини йўлга қўйсак, автобус ва троллейбуслар билан 30 дан ортиқ йўловчини олиб кета олмайди. Автотранспорт воситалари барча санитария талабларига жавоб берсагина ишлаши мумкин «, – деди Топчубаев.