Истанбулдан 330 қирғизистонлик ўз юртига қайтарилди

Бугун, 15-майда Истанбулдан яна 330 қирғизистонлик Бишкекга парвоз қилди. Бу ҳақда тожливирусга қарши Республика штабидан маълум қилишди.

 Маълум бўлишича, Бугун Манас халқаро аэропортида Истанбул-Бишкек чартер рейсини кутиб олишди.

«330 ватандошимиз ўз юртига қайтди. Ҳукумат барча юртдошларимизни ватанга қайтариш учун барча чора тадбирларни кўрмоқда», — деб ёзилади маълумотда.

Эслатиб ўтамиз, 14-майда Россиядан — 147, Германиядан 59 қирғизистонлик юртга қайтарилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ