Бишкекда бир оиланинг ўлдирилиши бўйича шов-шувли иш судга топширилди

Бир оила – она ва унинг икки вояга этмаган фарзандини ўлдириш бўйича иш судга топширилди. Бу ҳақдаги маълумотни 12 июнь куни Бишкек шаҳар суди матбуот хизмати тасдиқлади.

Қайд этилишича, ишни Октябрь туман суди кўриб чиқади.

17 февралга ўтар кечаси Бишкекнинг 5-микрорайонида уч марта қотиллик қайд этилди. Полиция хонадон эгаси ва унинг икки вояга етмаган фарзандининг жасадларини зўравонлик ўлим белгилари билан топди. 1972 йилда туғилган аёл, унинг 2005 йилда туғилган қизи ва 7 ёшли ўғли ҳалок бўлган.

36 ёшли Чинтемир Аширалиев ўз оиласини ўлдирганликда гумонланиб, қўлга олинган. Ўлдирилган аёлнинг қариндошлари у ўлдирилган 7 ёшли боланинг отаси эканлигини маълум қилган.

Гумонланувчининг сурати тарқалгач, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари унинг авваллари Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходими бўлгани, шунингдек, Жогорку Кенеш депутатлигига номзодини қўйгани ҳақида хабар беришди. МХДҚ бу маълумотни тасдиқлаб, гумонланувчи 2021 йилда нафақага чиққанини маълум қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ