Қирғизистон ФВВ тоғлардаги кўллар ўпирилишининг олдини олиш учун сунъий интеллектдан фойдаланади

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сунъий интеллектга асосланган янги технологиялардан фойдаланиб, тоғлардаги кўллар ўпирилишининг олдини олади. Бу ҳақда вазирлик раҳбарининг биринчи ўринбосари Азамат Мамбетовга асосланиб 24.kg нашри хабар берди. Мулозимнинг аниқлик киритишича, кўллар тошишининг олдини олиш бўйича мувофиқлаштирилган тизим қўлланилади: сунъий интеллект маълумотлари ва гидрометеорология хизмати маълумотлари солиштирилади. ФВВ вакилининг сўзларига кўра, уч, беш ва етти кунлик прогнозларга кўра, мутахассислар эҳтимолий…

Батафсил...

Олабуқада янги қурилган мактаб яна ёпилди

Деворлари ёрилиб, поли чўкиб кетган. Олабуқада янги қурилган мактаб яна ёпилди. Падек қишлоғидаги T.Жoробаев номидаги умумтаълим мактаби қурилишига 59 миллион 320 минг сом маблағ сарфланган. Бироқ, фойдаланишга топширилгандан сўнг, муаммолар пайдо бўла бошлади. Аниқроғи, пойдевор қум-шағал эмас, тупроқ билан тўлдирилганлиги сабабли мактабнинг 1-қаватидаги ички бирлаштирувчи деворлар, ошхона ва ички ҳожатхона, шунингдек, айрим синф хоналарининг поллари 40 сантиметргача чўкиб кетган. Натижада…

Батафсил...

Бу йил оилавий зўравонлик ҳолатлари учдан бир ҳиссага кўпроқ қайд этилди

Қирғизистонда йилнинг илк ўн ойида милиция 14 минг 293 та оилавий зўравонлик ҳолатини қайд этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 877 та ҳолатга (37,2%) кўпроқдир. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди. Вазирлик маълумотларига кўра, шу давр мобайнида ҳуқуқ-тартибот идоралари 12 минг вақтинчалик ҳимоя ордерини берган. Улардан жабрланган аёллар 11 минг 227 нафарни, эркаклар эса 529 нафарни…

Батафсил...

Қадамжойдаги руҳий касалликлар шифохонасидаги шароит ёмон экани аниқланди

Қийноқларнинг олдини олиш маркази Қадамжой психоневрология стационар муассасасида одамлар ёмон шароитларда ушлаб турилганини билдирди. Марказнинг ходимлари муассасани текшириб, бир неча қонун бузарликларни аниқлашган — хоналар талаб қилинганидан совуқ, озиқ-овқат етарсиз бўлиб чиққан. «Муассаса коридоридаги ҳаво ҳарорати атиги +5°, ётоқхонада эса +11°, +13°. У ердаги одамлар устки кийим ва пойабзалда юришга мажбур. Ана шундай шароит туфайли муассасанинг ухлаб ётган матраслари ҳам…

Батафсил...

Бишкекда янги уйларни қуриш учун эски кўп қаватли уйлар бузилиши мумкин

Қурилиш, архитектура, уй жой ва коммунал хўжалик давлат агентлигининг бошчиси Нурдан Орунтаев 25 ноябрда УТРК телеканалига берган интервьюсида совет даврида қурилган Бишкекдаги кўп қаватли уйларни бузиш режалаштирилаётганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда пойтахтда уй-жой қурилиши учун ер участкалари етишмайди. Агар «сталинка» ва «хрущёвка»лар бузиб ташланса, уларнинг ўрнида кўпроқ одамларга мўлжалланган янги кўп қаватли уйлар қуриш мумкин, деб ҳисоблайди Орунтаев. «10…

Батафсил...

Екатеринбург: Касалхонадаги ёнғинда одамларни қутқаришда ёрдам берган қирғиз фуқароси депортацияланиши мумкин

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 20 ёшдаги қирғизистонлик таксист Султон Абдумаликов ҳаётини хавф остига қўйиб, ёнғин чиққан касалхонадан қарияларни эвакуациялашга ёрдам берган. «Медуза» нашри аммо у яқинда ватанига депортация қилиниши мумкин эканини ёзмоқда. 18 ноябрь куни Султон тушликка йўл олганида ёнғинга дуч келди. У машинасини тўхтатиб, бино томон югурди. Ёшлар билан биргаликда у клиника ходимларига ёнғинни ўчиришга ёрдам берди, бироқ кўп миқдорда…

Батафсил...

Қирғизистонда 1 декабргача электрон меҳнат дафтарчаси синовдан ўтади

Мазкур ҳужжатнинг электрон шаклини дастлаб Рақамлаштиришни ривожлантириш вазирлиги қошидаги бир қатор давлат органлари ходимларига берилади. Муассаса мутасаддилари ундан фойдаланиш учун махсус ўқитилган. Бу ҳужжат ишларини қулайлаштириб, иш қоғозларини қисқартириб, ишга олиш жараёнини тезлаштиради.

Батафсил...

Қирғизистон аҳолиси тўққиз ойда 1,3 фоизга кўпайди

Қирғизистоннинг доимий аҳолиси сони 2024 йил январ-сентябр ойларида 91,7 минг кишига ёки 1,3 фоизга ўсди. 1 октябр ҳолатига кўра аҳолиси 7 миллион 254 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. Маълумотларига кўра, жорий йилнинг январ-сентябр ойларида рўйхатга олиш идораси томонидан 107,9 минг чақалоқ рўйхатга олинган. Натижада аҳолининг ўсиши 83,7 минг кишини ёки 15,5 кишига 1000 кишини…

Батафсил...

Россияда мигрантларга қалбаки ҳужжат тайёрлаб берганларга жарима солинади

Россияда мигрантларга қалбаки ҳужжат тайёрлаб берганларга 60 млн рублгача жарима солинади. Тегишли фармонни президент Владимир Путин имзолади. Унда ҳуқуқий томонлари, давлат муассасаларининг масъулияти қаралган. Қонунни бузганлар дастлаб, мол мулкини мусодара қилиш билан бирга 5 млн рублдан 10 млн рублгача жаримага тортилади, Агар бу ишни яна такрорласа 10 млн рублдан 60 млн рублгача жарима тўлайди. РФ ТИВ жорий йилнинг 8 ойида…

Батафсил...

Қамчибек Ташиевга таҳдидлар билан мактуб йўллаган шахс қўлга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) ходимлари ташкилот раҳбари Қамчибек Ташиевга таҳдидлар билан мактуб юборган шахсни қўлга олди, деб хабар беради қўмита матбуот хизмати. Қўмита хабарига кўра, мамлакат президенти Садир Жапаров МХДҚ, ИИВ ва Бош прокуратура ходимларидан иборат идоралараро тергов-тезкор гуруҳини тузиш тўғрисида кўрсатма берган. Мазкур ҳолат юзасидан МХДҚ томонидан республика Жиноят кодексининг 36-122-моддаси («Ўлдиришга тайёргарлик кўриш») билан жиноят иши…

Батафсил...

Айсулу Тинибекова 2028 Олимпиадасида иштирок этишни режалаштираётганини маълум қилди

Қирғизистонлик спортчи УТРК давлат телеканалига берган интервьюсида саломатлигини тиклашни ва бир ярим-икки йил ичида Лос-Анжелесда ўтадиган навбатдаги Олимпиадага тайёргарликни бошлашни режалаштираётганини айтди. Тинибекованинг таъкидлашича, унинг фаолиятида етишмаётган ягона медаль — Олимпиада олтин медали. «Менда қолган барча медаллар бор. Ҳар бир спортчининг орзуси — Олимпиададан ғалаба билан қайтиш. […] Бу ҳеч нарсага тенг келмайдиган ўзгача бир ҳиссиёт. Яна бир бор бораман…

Батафсил...

Тошкентда Халқаро сайёҳлик ярмаркаси ўтказилди

21 ноябр куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида «Ипак йўлида туризм» деб номланган Халқаро 26-сайёхлик форуми бўлиб ўтди. Унга дунёнинг турли давлатларидан Ишбилармон тадбиркорлар, сайёхлик агентликлари, маҳаллий ва ҳорижий ОАВ ҳамда блогерлар иштирок этди. Жумладан Туркия, Малайзия, Қозоғистон, Озарбайжон, Тайланд, Россия, Грузия, Абу Даби, Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон ўзининг туристик компаниялари билан қатнашди. Қирғизистоннинг сайёхлик компанияси вакили Айгул Атабекованинг сўзларига кўра, Қирғизистоннинг…

Батафсил...

Бишкекда гаражларни бузишга борган мэрия ходимларига «бензин» сочилди

Бишкекдаги гараж кооперативларидан бирида гараж эгалари ва мэрия ходимлари ўртасида муштлашув юз берди. Мэрия ходимлари Псковская кўчаси, 71-уйдаги қурилишларни бузиш учун келишган эди. Мэриянинг маълумотига кўра, гараж эгалари Ер фойдаланиш ва қурилиш бошқармасининг ходимларига «ҳиди бензинга ўхшаш» суюқлик сочишган. Бундан ташқари улар «Тазалиқ» муниципал ишхонасининг хизмат машинаси билан махсус техникасига зарар етказишган. Мэрия гаражларни «рухсат берилмаган ишлайдиган объектлар» деб атади.…

Батафсил...

Бишкек суди пойтахт мэриясига троллейбус тармоғини демонтаж қилишни тўхтатиб туришни буюрди

Бишкек маъмурий суди пойтахт мэриясига иш бўйича қарор қабул қилингунга қадар троллейбус алоқа тармоғи ва тортиш подстанцияларини демонтаж қилишни тўхтатиб туришни буюрди. Бу ҳақда суд матбуот хизматига таяниб, Kaktus.media хабар берди. Аниқлик киритилишича, бундан олдин инстанцияга тегишли ариза келиб тушган. Бироқ, даъвогар сифатида ким ҳаракат қилгани номаълум. Ҳужжатда тармоқ ва подстанцияларнинг тўлиқ демонтаж қилиниши уларни қайта тиклаш имкониятини йўққа чиқариши…

Батафсил...

Қирғизистонда ўнг томондан бошқариладиган автомашиналарни такси сифатида фойдаланиш маън қилинади

21 ноябрь куни Жогорку Кенешда ўнг томондан бошқариладиган автомашиналарни такси сифатида фойдаланишни маън этувчи қонун лойиҳа биринчи ўқишда қабул қилинди.

Батафсил...

Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги олтинчи ўйинни ўтказди

Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ЖЧ—2026 3-саралаш босқичининг олтинчи тур учрашувларини ўтказди. Ўзбекистон терма жамоаси Лаосдаги нейтрал майдонда КХДРни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу билан бирга, Ўзбекистон терма жамоаси оптимал таркиб билан ўйнай олмади: жароҳатлар туфайли жамоа сардори Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров ва Остон Ўруновлар сафдан тушиб қолганди. Биринчи бўлимда ўзбекистонлик футболчилар ўйиннинг боришини тўлиқ назорат қилишди, кўп ҳужум қилишди…

Батафсил...

Ўшдаги квартиралардан бирида аёл кишининг жасади топилди

17 ноябрь куни тахминан соат 09:00 да Ўш шаҳридаги Масалиев кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида зўравонлик аломатлари билан аёл жасади топилгани ҳақида милицияга хабар берилди. Мазкур ҳолат маълумотларни электрон рўйхатга олиш журналидан ўрин олди. Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, марҳума 36 ёшли С.А. бўлиб, у Баткен вилоятининг Қизилқия шаҳрида туғилган. «Марҳума ўз дўсти билан спиртли ичимлик истеъмол қилган. Бир…

Батафсил...

Новосибирск вилоятида мигрантларга болалар боғчаларида ишлаш тақиқланади

2025 йилдан бошлаб, Россиянинг Новосибирск вилоятида патент асосида меҳнат фаолиятини олиб бораётган мигрантларга мактабгача таълим соҳасида ишлашга рухсат берилмайди. Россия Ички ишлар вазирлиги хабар беришича, ноябрь ойининг бошларида вилоят губернатори Андрей Травников ушбу қарорни «Россия фуқароларини устувор тарзда ишга жойлаштириш ва ички меҳнат миграциясини рағбатлантириш мақсадида» имзолаган. Ҳужжатга мувофиқ, келгуси йилнинг 1 мартига қадар хўжалик субъектлари «хорижлик ишчилар сонини қарор…

Батафсил...

«Манас» аэропорти ўз кодини FRU дан BSH га ўзгартириши мумкин

«Манас» халқаро аэропортининг уникал коди — FRU — яқин вақт ичида янгисига ўзгартирилиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро ишлар бўйича парламент қўмитасида Давлат фуқаролик авиацияси агентлиги директори ўринбосари Канат Тўлўгўнов маълум қилди. Депутат Арсланбек Малиев аэропорт кодини ўзгартириш масаласини икки йилдан бери кўтариб келаётганини ва бу борада ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини айтди. Чиновар депутатга жавобан «Манас» аэропорти бу масала юзасидан Халқаро…

Батафсил...
1 … 38 39 40 41 42 … 94