Бишкекда безори зўравонларнинг хорижлик талабаларга ҳужуми қандай оқибатларга олиб келмоқда? Бишкекда бир гуруҳ ёшларнинг ҳорижий талабаларга қилган босқинчилик ҳужуми оқибати ўлароқ Қирғизистоннинг халқаро мавқеига путур етмоқда. Бўлиб ўтган мудхиш воқеадан ташвиш билдириб, қатор хорижий давлатлар, жумладан АҚШ, Ҳиндистон ва Покистон баёнот ёйинлаб, Қирғизистондаги ўз фуқароларини эҳтиёт бўлишга чақирди. Шунингдек, ватанидаги фуқароларига агар зарурат бўлмаса, бу давлатга вақтинчалик ташриф буюрмай туришни…
Батафсил...Bo'lim: Жамият
Покистон Қирғизистондан юзлаб талабани олиб чиқиб кетмоқда
Покистон Ташқи ишлар вазири Ишоқ Дар вазиятга муносабат билдириб, Қирғизистондаги 540 талаба ватанига қайтарилишини айтди. Покистон ўз фуқароларини Қирғизистондан зудлик билан олиб кетиш учун махсус рейслар ташкиллаштирди. Бунга Бишкекда оломон хорижликларга ҳужум қилгани сабаб бўлди. Покистон Ташқи ишлар вазири Ишоқ Дар вазиятга муносабат билдириб, Қирғизистондаги 540 талаба ватанига қайтарилишини айтди. «130 нафар талаба 18 май куни Бишкекдан Покистонга олиб келинди.…
Батафсил...Садир Жапаров: «Барчамиз адолат ва қонунлар олдида тенгмиз!”
17-18 май кунлари Бишкекда содир бўлган воқеаларга ўхшаш ҳодисалар такрорланса, Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари зудлик билан куч билан тарқатишни бошлайди. Бу ҳақда республика президенти Садир Жапаров давлат раҳбари сайтида эълон қилинган мурожаатида маълум қилди. «Биз ҳуқуқий давлат қурдик. Энди тартиб ўрнатамиз. Тартибсиз ҳеч бир давлат ривожлана олмайди. Жиноятчиларни ўзбошимча суд қилинишига йўл қўйиб бўлмайди. Жазо учун суд бор, куч бор. <…> Агар…
Батафсил...Бишкекда оломон хорижликларга ҳужум қилди – ўнлаб одам яраланган, 4 киши ҳибсда
Қирғизистон пойтахти Бишкекда 18 майга ўтар кечаси хорижлик талабалар ва муҳожирларга қарши зўравонликлар ортидан 28 киши, жумладан тўрт чет эл фуқароси ҳибсга олинди. 13 май куни маҳаллий қирғиз талабалари ва тиббиёт олийгоҳининг мисрлик талабалари муштлашаётгани акс этган видео интернетда кенг тарқалди. Тармоқ фойдаланувчилари калтакланганлар қирғиз ёшлари эканлиги ҳақида ёза бошлагач, оломон тўпланиб, ётоқхонадаги хорижлик талабаларни калтаклаган. Маҳаллий полиция оломон тўпланган…
Батафсил...Қирғизистон парламенти Матраимов одамларидан тозаланди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев республика Жогорку Кенеши (парламенти)ни собиқ божхоначи Райимбек Матраимовга алоқадор депутатлардан «тозалаш» ишлари якунланганини маълум қилди. Бу ҳақда «АКИпресс» хабар беради. МХДҚ раҳбарининг қўшимча қилишича, энди парламентда порахўр амалдор билан божхона орқали ҳамкорлик қилган ёки у билан умумий бизнес юритган шахслар йўқ. Бироқ, Ташиевга кўра, бундай амалдорлар ҳали ҳам давлат идораларида ишламоқда. Генералнинг таъкидлашича, Матраимов…
Батафсил...Қирғизистонда кичик АЭС қуриш лойиҳасини ишлаб чиқишга ўн йил кетади
Қирғизистонда кичик атом электр станцияси (АЭС) қуриш лойиҳасини ишлаб чиқишга 10 йил талаб этилади. Бу ҳақда республика Энергетика вазири ўринбосари Таалайбек Байгазиев маълум қилди, дея хабар беради «Акчабар». «Бу тез амалга ошмайди. Бу узоқ жараён. Ҳозирда ўрганиш ва муҳокама қилиш жараёни давом этмоқда. Энг муҳим масалалардан бири Қирғизистондаги атом электр станциясида ишлайдиган мутахассисларни тайёрлашдир», — дея тушунтирди Байгазиев республикада атом инфратузилмасини ривожлантиришга бағишланган семинарда. Бундан ташқари,…
Батафсил...Марказий Осиё республикаларида уруш фахрийларига 10 доллардан 6800 доллагача пул тўланади
9-май Ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан Марказий Осиё давлатларида истиқомат қилувчи Улуғ Ватан уруши фахрийларига тўланадиган тўловлар 10 доллардан 6700 долларгача миқдорни ташкил қилади Туркманистон ҳукумати фахрийларга совғалар учун кам маблағ ажратган. ТДХ ахборот агентлиги хабар беришича, республика Президенти номидан уруш қатнашчиларига 200 манат (давлат курси бўйича 57 доллар ёки қора бозор курси бўйича 10 доллар) берилади. Тўловларни қанча одам олиши аниқланмаган. Қозоғистон аҳолиси саховатли мукофотларни кутмоқда.…
Батафсил...Қирғизистонда мадрасаларга талаб ортмоқда. Жамоат фаоллари нимадан хавотирда?
Қирғизистонда диний таълимга талаб ортмоқда. Мамлакат диний мактабларда ўқийдиган қизлар сони бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринда. Аммо танқидчилар мадрасалар фаолияти зарур даражада тартибга солинмаган ва бу Қирғизистоннинг исломийлашувига олиб келади, дея хавотирга тушганлар. Ўш вилоятининг Ўзган туманидаги замонавий кўринишли чиройли мадрасада ўсмир ёшидаги икки қиз Қуръондан таҳсил олишмоқда. Улар ҳозиргина ўзлари қироат қилган арабча матнни тушунмасликларини тан олишади. “Мен бунинг…
Батафсил...«Сапат»нинг таъсисчиси Ўрхан Инанди Қирғизистондан қандай қилиб ўғирланганини айтди
Туркиянинг Олий суди тарафидан 21 йилга озодликдан ажратилган Қирғизистондаги «Сапат» лицейлар тармоғининг собиқ директори Орхан Инанди уни 3 йил аввал Қирғизистондан қандай қилиб ўғирлаб кетишганини «Кронос» инсон ҳақларини ҳимоя қилиш ташкилотига айтиб берди. Инандини номаълум шахслар 2021 йили 30 май туни тахминан 23:00 да аввал автомобиль билан Қораболта томонга олиб бориб, у ердан бошқа машинага ўтказишда кўзини ёпиб, игна сайишганини,…
Батафсил...Сузоқда кичик юк машинаси 29 болани уриб юборди, уларнинг етти нафари реанимацияда
2 май куни Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида Porter юк машинаси бир гуруҳ болаларни уриб кетди. Оқибатда 9 ёшдан 16 ёшгача бўлган 29 нафар мактаб ўқувчиси турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, улардан 4 нафарининг аҳволи оғир. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, 24.kg хабар берди. «Етти бола реанимацияда, тўрт нафарининг аҳволи оғир. Уларда мия ва қорин бўшлиғи шикастланган. Даволаш жараёнини шахсан назоратга олдим, онлайн консультациялар олиб…
Батафсил...Ўзбек-қирғиз чегара келишуви: Барак эксклави Ўзбекистонга ўтди
Қирғизистон чала ярим очиқланган Ўзбекистон билан баҳсли чегараларни делимитация қилиш келишуви доирасида ўзининг Барак қишлоғини Ўзбекистонга топширди. Қувват Тўрақулов туғилиб ўсган қишлоғидан жўнаб кетар экан, “кетиш жуда қийин эканлигини айтади. «Бошқа томондан, бу масала яхши томонга ҳал қилинди. Бизга уй қуриб беришларини ваъда қилишди» дейди унинг хотини. Икки томонлама келишув шартларига кўра, Қирғизистоннинг 208 гектар ҳудудга эга Барак қишлоғи Ўзбекистонга…
Батафсил...Тошкўмир спектакли. Ҳукуматнинг розилиги билан очилган майнинг фермани МХДҚ нима учун ошкор қилди?
Чекистлар «ноқонуний» майнинг фермани баҳона қилиб Токўмирдаги «Кристалл» заводини эгасидан тортиб олишган. «Клооп» ўша майнинг ферма аслида қонуний бўлганини аниқлади. Кўринишидан, бу куч ходимлари иштирок этган мулк талашига ўхшамайдими. Шунга қарамай, улар буни яширишгани ҳам йўқ. 12 мартда МХДҚ Тошкўмирда йирик майнинг ферма аниқланганини билдирган. У союз вақтида электротехника ишлаб чиқарган «Кристалл» заводининг ҳудудида жойлашган. Заводга, чекистларнинг айтишича, ферманинг эгалари…
Батафсил...Қамчибек Ташиев парламентни коррупционер депутатлардан тозалашга ваъда берди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев коррупционер депутатлардан қутулиш учун республика Жогорку Кенешида (парламент) тозалаш ишларини олиб боришга ваъда берди. Генералнинг қўшимча қилишича, бу жараён бошланган ва келажакда ҳам давом этади, дея унинг сўзларини келтиради Kaktus.media нашри. Ташиев Жалолобод вилоятида ўз бўлими ходимларига янги хонадонлар калитини топшириш маросимида ушбу масалани кўтарган. Унинг таъкидлашича, Жогорку Кенешга инсофсиз шахслар келиб қолган ва ҳозирда бундай…
Батафсил...«Сорос–Қирғизистон» фонди ўз фаолиятини тўхтатди
Open Society Foundations республикада «хорижий агентлар тўғрисида» номи билан машҳур «хорижий вакиллар тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши муносабати билан «Сорос-Қирғизистон» фонди ёпилганини эълон қилди. Ушбу хабар фонд сайтида эълон қилинган. Унда айтилишича, «Сорос-Қирғизистон» маҳаллий ходимлардан ташкил топган ва улар ёрдами бошқарилади, лекин молияни хориждан олади. Бу эса уни хориждан молиялаштириладиган барча нодавлат нотижорат ташкилотлари қатори «сиёсий» фаолияти тўғрисида ҳокимиятга ҳисобот беришга мажбур қилади…
Батафсил...Садир Жапаров: Бошқа тилларга қарши бўлмаслигимиз керак
Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат парламенти спикери Нурланбек Шакиевнинг чет тилидаги интернет контентларини блоклаш ташаббусига изоҳ бераркан, депутатнинг сўзлари унинг шахсий фикри эканни ва бу республиканинг давлат сиёсатига тўғри келмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда «Кабар» ахборот агентлиги хабар берди. Жапаров кўплаб сиёсатчилар қатори қирғиз тилини ривожлантириш ғояларини қўллаб-қувватлашини айтди. Шу билан бирга, у БМТнинг расмий тиллари қаторига кирувчи рус ва инглиз тилларидан воз кечишга ҳожат йўқ, деб…
Батафсил...«Жуда хатарли». «Крокус»даги терактдан кейин мигрантларга Россияда қолиш хавфли бўлиб қолдими?
22-мартда Москвада теракт содир бўлди, бу Россияда 2004 йилдаги Беслан воқеасидан кейинги йирик теракт. 140 дан ортиқ киши «Крокус Сити Хол»нинг концерт залига кириб борган жангариларнинг қурбонига айланди, уларнинг ичида икки қирғизистонлик қиз борлиги тахмин қилинмоқда. Москвада бу жиноятда гумон қилиниб тожикистонлик тўққиз ва Қирғизистонда туғилган бир киши ТИЗОга киргизилди. Айбланаётган тожикистонликларнинг тўрт нафари суд йиғинининг тўрт нафари суд мажлисининг…
Батафсил...Санкт-Петербургдаги болалар уйига қирғизистонлик Тўхтахон Олтибасарова номи берилди
Санкт-Петербургдаги 4-сонли оилавий таълимни тарғиб қилиш маркази Улуғ Ватан уруши йилларида қамалда қолган ленинградлик 150 нафар болага бошпана берган қирғизистонлик Тўхтахон Олтибасарова номи билан аталди. Олтибасарова номини Санкт-Петербург топонимик комиссияси қабул қилди, деб хабар беради шаҳар ҳукумати. «Аёлнинг жасорати нафақат Марказ номи билан, балки бу ерда Ленинград мудофаа ва қамал музейи билан ҳамкорликда ташкил этиладиган эсдалик кўргазмасида ҳам абадийлаштирилади», — дейилади хабарда.…
Батафсил...Россия қандай қилиб ҳужум ҳақидаги ёлғон даъволарни тарқатди?
Россия Президенти Владимир Путин Москвадаги концерт залига ҳалокатли ҳужумни «радикал исломчилар» уюштирганини тан олди. Ольга Робинсон, Шоён Сардоризода, Поль Браун BBC Verify Ўзини «Исломий Давлат» деб атайдиган гуруҳ ҳужум учун масъулият даъвосини ўз бўйнига олганига қарамасдан, Россия президенти бу ҳужумга Украинанинг алоқаси бор дейди. Россия расмийлари баёнотлари, ОАВ хабарлари ва ижтимоий тармоқлар орқали BBC Verify Киевни айблаш кампанияси…
Батафсил...Қирғизистоннинг «сиёсий ҳамёни». Собиқ божхона мулозими пул ювиш ва жиноий гуруҳ тузишда айбланмоқда
Собиқ божхоначи, сиёсий “ҳамён” – Қирғизистоннинг энг қудратли ва салбий маънодаги машҳур мулозимларидан бири. Сайловлар, парламентлар ва президентларни сотиб олгани ҳақида миш-мишлар тарқалган. Бу одам АҚШ томонидан санкция қилинган “коррупционер амалдор”. Контрабанда ва пул ювишда айбдор деб топилган, биринчи марта журналистлар томонидан фош қилинган, аммо суд залидан озод чиқиб кетган одам. Ўтган йили мамлакат расмий мусулмон идорасининг янги қароргоҳини қуриб…
Батафсил...Райимбек Матраимовга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди
Халқаро қидирувга берилган Қирғизистон божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари ва унинг 3 ака-укаси Озарбайжон пойтахти Бокуда ҳибсга олиниб, 26 март куни Бишкекка олиб келинган эди. Бишкекнинг туман суди Хитойдан «кулранг импортни» назорат қилувчи асосий шахслардан бўлгани айтилган Райимбек Матраимов ва ака-укаларига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади. Улар МХДҚ изоляторида 26 апрелгача сақланади. Халқаро қидирувга берилган Қирғизистон божхона хизмати раҳбарининг…
Батафсил...