«Клооп» нашри ходимлари «оммавий тартибсизликлар» иши бўйича ҳибсга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари «Клооп» нашри оператори Александр Александров ва ушбу ОАВнинг собиқ ходими Жоомарт Дуулатовни ҳибсга олди. Улар оммавий тартибсизликларга чақиришда гумон қилинмоқда, дейди адвокат Бахит Автандил «Клооп»га. Адвокатнинг сўзларига кўра, 28 май куни Александров ва Дуулатов 48 соатга ҳибсга олинган, бу вақтда уларга нисбатан эҳтиёт чораси танланиши керак. Шу билан бирга, хавфсизлик кучлари гумонланувчилар билан шахсий…

Батафсил...

«Kloop» журналистлари сўроққа чақирилди, икки нафари 48 соатга қамоққа олинди

28 май куни «Kloop» нашрининг оператори Александр Александров ва собиқ ходими Жоомарт Дуулатов 48 соатга қамоққа олинди. Нашр журналистлари Айдай Эркебаева, Зиягул Болот қизи ва собиқ ходими Зара Садиғалиева сўроқдан чиқди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳозирча ҳеч қандай шарҳ бергани йўқ. Журналистлар билан бирга Миллий Ҳавфсизлик Давлат қўмитасининг Бишкек шаҳар бошқармасига етказилган яна икки шахс ҳам сўроқдан чиққани хабар қилинди.…

Батафсил...

Қирғизистон матбуот эркинлиги индексида 24 поғона пастлади, минтақанинг учта давлати кўтарилди

«Чегара билмас мухбирлар» (RSF) ташкилотининг 2025 йилги Жаҳон матбуот эркинлиги индексида Қирғизистон 24 поғона пастга тушиб кетган ва ҳозирда 180 та мавжуд давлат орасида 144-ўринни эгаллаган. Ташкилотнинг қайд этишича, авваллари нисбатан сўз ва матбуот эркинлиги билан Марказий Осиё давлатлари орасида ажралиб турган Қирғизистонда ҳозир матбуотга босим кучаймоқда. Ҳукумат анъанавий оммавий ахборот воситаларини назорат қилади ва хусусий нашрларга таъсир ўтказишга ҳаракат…

Батафсил...

Прокуратура ҳукуматни аччиқ киноя ва масхара қилгани учун телеканални ёпишни талаб қилди

Бишкекнинг Октябрь тумани прокуратураси «Апрель-ТВ» телерадиоканалининг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини тўхтатиш ва Маданият вазирлиги томонидан унга берилган рухсатномани бекор қилишни талаб қилиб, судга даъво аризасини киритди. Бу ҳақда «Апрел-ТВ» телеканали таҳририяти ва Қирғизистон Бош прокуратураси хабар берди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) Бош тергов бошқармаси 2024 йил ноябрь-декабрь ойларида Адлия вазирлиги суд-тиббиёт хизмати, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика психиатрия ва наркология маркази…

Батафсил...

Президент икки фуқаролик фаоли – оқин ва блогерни афв этди

9 апрель куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров 41 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда республика Жазони ижро этиш давлат хизматига таяниб, 24.kg нашри хабар берди. Афв этилганлар орасида фуқаролик фаоллари ҳам бор. Булар 2024 йили Temirov Live ва «Айт Айт Десе» иш бўйича ҳибсга олинган, оммавий тартибсизликларга чақиришда айбланиб, беш йилга қамалган оқин ва журналист Азамат Ишенбеков.…

Батафсил...

CPJ Қирғизистон ҳукуматини интернет ва ОАВда туҳмат учун жарималарни бекор қилишга чақирди

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (Committee to Protect Journalists, CPJ) Қирғизистон ҳукуматини қонунчиликка интернет ва оммавий ахборот воситаларида туҳмат ва ҳақорат учун жарима солишни назарда тутувчи тузатишларни бекор қилишга чақирди. Тегишли баёнот халқаро ташкилот сайтида эълон қилинди. CPJ Европа ва Марказий Осиё дастурлари координатори Гулноза Саид республикада ахборот агентликлари ва бошқа оммавий ахборот воситаларига нисбатан жазо қўллашни осонлаштирадиган янги қонунлар қабул…

Батафсил...

11 журналист иши: Судда аппеляция шикоятлари кўриб чиқила бошланди

Бугун, 25 ноябрь куни Бишкек шаҳар судида Temirov Live ва Айт Айт Десе лойиҳаларининг собиқ ва ҳозирги ходимларидан иборат тўрт нафар журналистнинг аппеляция шикоятлари кўриб чиқила бошланди. Гап Махабат Тажибек қизи, Азамат Ишенбеков, Айка Бейшекеева ва Ак-Тилек Капаров ҳақида кетмоқда, улар аввал Ленин туман суди томонидан оммавий тартибсизликка чақириқлар бўйича айбли деб топилган эди. Адвокат Улан Сейитбеков «Клооп»га маълум қилишича,…

Батафсил...

Ўш шаҳрида номаълум қизлар журналистга ҳужум қилди

Ўшда 19 ноябрь куни «Turmush» нашри журналистига номаълум қизлар ҳужум қилди. Жабрланувчининг айтишича, ҳодиса Ленин кўчасида, «Қирғиз почтаси» яқинида содир бўлган. Журналистнинг таъкидлашича, у телефонини йўқотган аёлга ёрдам беришга уринган. «Бир гуруҳ аёллар мендан ёрдам сўрашди, «Телефонимизни йўқотдик, телефондан қўнғироқ қилишга рухсат беринг», — дейишди. Маълум бўлишича, йўқолган телефон улардан бирининг сумкасида бўлган. Мен буни видеога ола бошлаганимда, қизлар «Видеони…

Батафсил...

Омурбек Бабанов журналист Эламан Каримшаковга қарши даъво аризасини қайтариб олди

Собиқ бош вазир Омурбек Бабанов журналист Эламан Каримшаковдан 1 миллион сом миқдорида товон талаб қилган суд даъвосини қайтариб олди. Бу ҳақда журналист ўзининг Facebook саҳифасида ёзиб, улар «муросага келишганини» билдирди. Унинг айтишича, навбатдаги суд жараёнида Бабановнинг вакили тадбиркорнинг Каримшаковга нисбатан бирон-бир даъвоси йўқлигини ва маънавий зарар учун товон талабини қайтариб олишини маълум қилди. «Алоҳида шахслар орамиздаги суд ишларига аралашиб, муаммони…

Батафсил...

Парламентда интернетдаги туҳмат ва ҳақоратлар учун жарималарни камайтириш таклиф қилинмоқда

Парламент депутати Дастан Бекешев ўзининг Telegram-каналида ОАВ ва интернетда туҳмат ва ҳақоратлар учун жарималар ҳақидаги қонун лойиҳаси кун тартибидан олиб ташланганини ва Жўғорқу Кенгаш ҳуқуқ-тартибот қўмитасининг кейинги мажлисига қолдирилганини маълум қилди. Депутатнинг таъкидлашича, парламент аъзолари жисмоний шахслар учун жарималарни 100 минг сомдан 20 минг сомга, юридик шахслар учун эса 200 минг сомдан 60 минг сомга камайтиришни таклиф қилган. Бекешев эса…

Батафсил...

Блогер Али Эргешовнинг жазосини жаримадан қамоққа алмаштирилиши мумкин

Бу ҳақда блогер ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. Илова қилинган суд хабарига кўра, унинг иши бўйича суд мажлиси 12 ноябрга белгиланган. «Али Эргешовнинг жарима жазосини бажаришдан бош тортгани сабабли уни озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштириш бўйича суд мажлиси 2024 йилнинг 12 ноябрида соат 17:00 да ўтказилади», дейилади хабарномада. Али Эргешовнинг YouTube-каналида 144 минг обуначиси бор. Уни 2024 йили «Безорилик»…

Батафсил...

Маданият вазирлиги Next TV телеканалини текшира бошлади

Қирғизистон Маданият вазирлиги бир фуқародан тушган шикоят асосида Next TV телеканалида режадан ташқари текширув ўтказди. Бу ҳақда телеканалнинг бош продюсери Дмитрий Ложников «Клооп»га тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, идорага Санжар Адилбек уулу номли шахсдан шикоят келиб тушган. Мактуб муаллифи телеканал «салбий ва баъзан нотўғри маълумот» тарқатиб, «нозоратга қарши кайфият» уйғотиши мумкинлигини даъво қилмоқда. «Бу айбловлар ўзининг риторикаси билан троллар фабрикасидан чиққан…

Батафсил...

Журналистларга босим ўтказиш билан боғлиқ вазият юзасидан ИИВдан тушунтириш талаб қилинди

Халқаро «Чегара билмас мухбирлар» (RSF) ташкилоти Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан «ПолитКлиника» ва «Апрель» нашрлари журналистлари ҳақида шахсий маълумотларни тўплашга қаратилган хакерлик ҳужумлари ва уринишлар билан боғлиқ тушунтириш талаб қилди. RSF мазкур ҳаракатларни қоралади. Бундан аввал номаълум шахслар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари сифатида ўзларини таништириб, «ПолитКлиника» нашри ходимлари Ирисбу Қиличбек қизи, Адахан Аманатов ва Бектур Оргубоев ҳақида шахсий маълумотларни…

Батафсил...

Ақилбек Жапаров яна ОАВни «салбий янгиликларга камроқ эътибор қаратишга» чақирди

Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров 7 ноябрь куни Ахборот ва матбуот куни муносабати билан ОАВ вакиллари учун ўтказилган байрам дастурхонида айтди. У журналистларни касбий байрам билан табриклади. «Технологиялар даврида сизнинг ролингиз фақат ортиб бораверишига ишонаман. Сунъий интеллект инсон тушунчаси, интуицияси ва ҳамдардлик қобилиятини алмаштирмайди — айнан шу хусусиятлар журналистикани ҳақиқатан уникал қилади», — деди бош вазир. Жапаров…

Батафсил...

«Қораламоқда». Орунбеков «Клооп» ва Болот Темировнинг суриштирувига жавоб берди

Қирғизистон Президент маъмуриятининг ахборот сиёсати бўлимининг етакчиси Дайирбек Орунбеков «Клооп» ва Болот Темировнинг суриштируви бўйича фикрини билдирди. Аввалроқ нашр Садир Жапаровнинг қариндошлари ва яқинлари Бишкекдаги «Мадина» улгуржи газлама бозори билан ёнидаги ишхоналарни қандай қилиб қўлга киритганини ўрганиб чиққан. Орунбеков материалда «бирорта ҳам исбот йўқ» ҳамда суриштирув «миш-мишларга таяниб тайёрланган» деб ҳисоблайди. «Бизни бундай бўҳтонлар тўхтатолмайди. Бошлиғимиз ҳам айтган эди: “Бундай…

Батафсил...

Temirov Live’нинг журналисти Айке Бейшекеева яна бир халқаро мукофот билан тақдирланди

Журналист Айке Бейшекеева Free Press Unlimited халқаро ташкилотининг Free Press Awards 2024 мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда ташкилотнинг сайтида эълон қилинди. Мазкур ташкилот ҳар йили икки журналистга Newcomer of the Year ва Most Resilient Journalist мукофотини топширади. Бу сафар мукофотга қирғизистонлик Айке Бейшекеева билан фаластинлик фотожурналист Мохаммеду Заануну лойиқ топилди. Бейшекеева аввалроқ инсон ҳақларини ва эркинликни ҳимоя қилишда кўрсатган жасорати…

Батафсил...

Журналистларга чиқарилган ҳукм: Қирғизистонда сўз эркинлиги йўқолиб бормоқдами?

Бишкекда 11 журналистга нисбатан чиқарилган суд ҳукми жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Узоқ давом этган суд иши якунига кўра расмийлар фаолиятига доир суриштирувлар ўтказиб келган қирғизистонлик 11 нафар журналистга нисбатан ҳукм чиқарилди. Бишкек шаҳри Ленин тумани суди қарорига кўра, “Темиров Лайф” ва “Aйт айт десе” лойиҳаси раҳбари Махабат Тажибек қизи олти йилга, лойиҳа ходими Aзамат Ишенбеков беш йилга озодликдан маҳрум этилди.…

Батафсил...

Қирғизистонда ОАВ ва интернетда «туҳмат ва ҳақорат» учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Тегишли қонун лойиҳаси парламентга киритилди. Қирғизистонда оммавий ахборот воситаларида «туҳмат ва ҳақорат» учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси парламентга киритилди. Лойиҳани Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги ишлаб чиққан. Ҳужжатга кўра, Жиноят кодексига «Оммавий ахборот воситаларида, Интернет тармоғидаги веб-сайтда ёки Интернет тармоғидаги веб-сайт саҳифасидаги туҳмат ва ҳақорат» моддаси киритилади. Бу ҳуқуқбузарлик учун жарима солиш кўзда тутилган. Қонун лойиҳасининг асослаш қисмида айтилишича,…

Батафсил...

Қорасув ҳокими журналистларга таҳдид қилди

Ўш вилоятининг милицияси Қорасув туманининг Папан қишлоқ ҳудудида «журналистлар таҳдидга учрагани» ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқаган маълумотни текширмоқда. «Мазку факт 26 июнда Қорасув туман ИИБга рўйхатга олинган. Текширув давомида мазкур воқеага алоқадор фуқароларнинг шахси аниқланиб, тергов хизматига ўтказилмоқда. Текширув натижаси билан қонуний қарор қабул қилинади», — деб билдиришди вилоят милициясидан. 24 июнда «Ош ТВ» телеканалининг икки ходими материал тайёрлаш учун Кожокелен…

Батафсил...

Махабат Тажибек қизининг қамоқда калтакланди дейилган сурати эълон қилинди

6 апрелда Болот Темиров тергов қамоғининг ходимлари турмуш ўртоғи ва у билан бирга ўтирган аёлларни калтаклаганини билдирган. Аммо Жазони ижро қилиш хизмати Тажибек қизининг калтаклангани ҳақидаги маълумотни инкор қилган. Муассаса охирги суратлар бўйича эса изоҳ бергани йўқ. Temirov Live’нинг ҳозирги ва аввалги 11 ходими жорий йилнинг 16 январида қўлга олинган. Уларнинг тўққиз нафари «тартибсизликка чақриш», икки нафари эса мазкур чақириқларни…

Батафсил...
1 2 3 4 … 9