Садир Жапаров учта вазирлик раҳбарини алмаштирди

16 февраль куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров бир вақтнинг ўзида учта вазирни ишдан бўшатиш тўғрисидаги фармонларни имзолади. Транспорт ва коммуникациялар вазири Абсаттар Сиргабаев лавозимидан озод қилинди. Талантбек Солтобаев вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Медер Машиев Табиий ресурслар, атроф-муҳит ва техник назорат вазири лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига Акил Токтобаев вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Фавқулодда вазиятлар вазири Бообек Ажикеев ҳам…

Батафсил...

Садир Жапаров: «Ташиев менинг дўстим, лекин у давлат хизматига қайтмайди»

Қирғизистон президенти Садир Жапаров яқинда ишдан бўшатилган Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раҳбари Камчибек Ташиев билан дўстона муносабатда бўлиб қолишини, аммо у давлат хизматига қайтмаслигини айтди. Бу ҳақда «Кабар» ахборот агентлиги хабар берди. «Биз дўст бўлиб қоламиз. Лекин у давлат хизматига қайтмайди. Мен унга айтдим: дам олинг, соғлиғингизни тикланг. Тергов ҳаммасини текширади. Афтидан, унинг атрофидаги одамлар унинг хабарисиз ҳаракат қилишган.…

Батафсил...

Президент Ташиев истеъфоси сабабларини тушунтириб берди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Камчибек Ташиевни Бош вазир ўринбосари ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси лавозимидан озод қилиш орқали дўстини қутқарганини ва мамлакатда бўлинишнинг олдини олганини айтди. Давлат раҳбари «Кабар» ахборот агентлигига берган интервьюсида бўлиниш жараёни Жогорку Кенешда (Қирғизистон парламенти) бошланганини айтди. Парламент аъзоларининг айрим гуруҳлари депутатларни чақириб, улардан: «Сен биз томондамисан ёки у томондамисан?» дея сўрай бошлаганлар. «Биз…

Батафсил...

Жапаров МХДҚдаги суиистеъмолликларни текширишга ва қўмитани ислоҳ қилишга ваъда берди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) вакилларининг ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатлари текширилади ва айбдорлар жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда президент Садир Жапаров «Кабар» ахборот агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди. «Бизда ким бўлишидан қатъи назар, ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этганларни «яшириш» тушунчаси йўқ. Давлат халққа хизмат қилишда қонунни ҳамма нарсадан устун қўяди. Бу принцип ҳатто яқин қариндошларимиз ва яқинларимизга нисбатан ҳам қўлланилган», —…

Батафсил...

«75 имзо» иши бўйича қўлга олинганлар икки ойга Бишкекдаги изоляторга жўнатилди

Бишкекнинг Первомайский туман суди «75 имзо иши» деб номланган иш бўйича беш нафар судланувчини икки ойга ҳибсхонага юборди. Улар 10 апрелгача Қирғизистон пойтахтидаги тергов изоляторида сақланади, деб хабар беради 24.кг. Ҳибсга олинганлар орасида: ▪️ Жамоат арбоби Бекболот Талгарбеков, ▪️ Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси ва собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири Емилбек Узоқбоев, ▪️ Жогорку Кенешнинг (Қирғизистон парламенти) собиқ аъзоси Қурманбек Дийканбаев, ▪️…

Батафсил...

Қирғизистонда муддатидан олдин президентлик сайловларини ўтказишга чорлаган одамларнинг учтаси ҳибсга олинди

Қирғизистонда муддатидан олдин президентлик сайловларини ўтказишга чақирувчи мурожаатга имзо чеккан 75 кишидан учтаси ҳибсга олинди, деб хабар беради Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати. Ҳибсга олинганларнинг исмлари ошкор қилинмаган. AKIpress улар «Халқ парламенти» ҳаракати координатори ва Бош вазир аппаратининг собиқ раҳбари Бекболот Талгарбеков, Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Эмилбек Узоқбоев ва президентнинг Жогорку Кенешдаги (парламент) собиқ ваколатли вакили Курманбек Дийканбаев эканини аниқлаган.…

Батафсил...

Қирғизистон президенти Давлат муҳофазаси хизмати раисини тайинлади

Сиргак Бердиқўжоев Қирғизистон Давлат муҳофазаси хизмати (ДМХ) раиси этиб тайинланди. Президент Садир Жапаров тегишли фармонни 11 февраль куни имзолади. Очиқ манбаларда Бердиқўжоев ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Фақатгина 2016 йили у Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) Терроризмга қарши кураш марказининг бош инспектори бўлиб ишлагани маълум. Бердиқўжоевнинг янги лавозимидаги илк баёнотларидан бири — собиқ Бош вазир ўринбосари ва МХДҚ раҳбари…

Батафсил...

Қамчибек Ташиев: «Нима бўлишидан қатъий назар, биз президент қарорини бажаришга мажбурмиз»

10 февраль куни истеъфога чиққан Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раҳбари ва Бош вазир ўринбосари Қамчибек Ташиев баёнот берди, унинг матни «Регион ТВ» томонидан эълон қилинди. «Соғлиғим ёмонлашгани сабабли, президентнинг рухсати билан мен аввали операция қилинган жойда тиббий кўрикдан ўтиш учун Германияга келдим. Бироқ, кеча лавозимимдан озод қилинганимни билдим. Бу мен учун мутлақо кутилмаган ҳолат бўлди. Ҳар қандай вазиятдан…

Батафсил...

Садир Жапаров Конституциявий суддан президентлик сайловлари муддатига оид қоидаларни тушунтириб беришни сўради

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Конституциявий судга (КС) навбатдаги ва муддатидан олдин президентлик сайловларини ўтказиш тартиби ва муддатларига оид Конституциянинг бир нечта моддаларини расмий талқин қилишни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда КС матбуот хизмати хабар берди. Тушунтириш зарурати экспертлар доиралари ва жамоатчилик муҳокамаларида амалдаги қоидаларнинг турлича талқин қилиниши билан боғлиқлиги қайд этилган, бу эса президентлик ваколати муддати бўйича қарама-қарши фикрларга олиб…

Батафсил...

Жапаров Мамасадиқовни Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимидан озод қилди ва МХДҚга қайтарди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Рустам Мамасадиқовни Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги буйруқни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. Бошқа бир буйруқ билан Мамасадиқов Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У илгари бу лавозимда 2025 йил 1 декабргача, яъни Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинлангунга қадар ишлаган. Мамасадиқов биринчи марта 2008 йили МХДҚ раисининг…

Батафсил...

Қирғизистон президенти МХДҚ раҳбари Қамчибек Ташиевни ишдан бўшатди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Ташиевни ишдан бўшатди ва уни Бош вазир ўринбосари лавозимидан ҳам озод қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилди. Жапаров томонидан имзоланган фармон Қирғизистон Республикаси Конституциясининг 70-моддаси 1-қисмининг 4-банди ва 71-моддасига мувофиқ экани баён қилинган. Ташиевнинг ишдан бўшатиш сабаблари ошкор этилмаган. Шу куни, 10 февралда президент сайтида Жумгалбек Шабданбеков…

Батафсил...

75 нафар шахс яқин вақт ичида президентлик сайлови ўтказишга чақирди

Қирғизистонда сиёсатчилар ва жамоат арбобларидан иборат 75 нафар шахс президент Садир Жапаров ҳамда Жогорку Кенгеш раиси Нурланбек Тургунбек ўғлига мурожаат қилиб, яқин вақт ичида президентлик сайлови ўтказишга чақирди. Қирғизистонда сиёсатчилар ва жамоат арбобларидан иборат 75 нафар шахс президент Садир Жапаров ҳамда Жогорку Кенгеш раиси Нурланбек Тургунбек ўғлига мурожаат қилиб, яқин вақт ичида президентлик сайлови ўтказишга чақирди. Уларнинг исм-шарифлари келтирилган мурожаат…

Батафсил...

АҚШ Президентининг Махсус Вакили Қирғизистонга амалий ташриф билан келди

АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича Махсус Вакили Серхио Гор Қирғизистонга ишчи ташриф билан келди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. Маълумотга кўра, ташриф доирасида Серхио Гор Президент Садир Жапаров ва Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан учрашувлар ўтказади. АҚШ Президентининг Махсус Вакили шунингдек, 4-5 феврал кунлари Бишкекда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё – АҚШ (В5+1) иқтисодий форумида иштирок…

Батафсил...

Садир Жапаров: 10 ой жуда узоқ эмас, келажакка қарши чиқманг

Президент Садир Жапаров Транспорт воситалари ва ҳайдовчиларни рўйхатга олиш давлат марказига («Унаа») ташрифи чоғида фуқароларга ҳайдовчилик мактабларида ўқиш муддати 10 ойдан ошмаслигига ва бу ишлар келажак учун қилинаётганига қарши чиқмасликка чақирди. «48 минг сом тўлаб, уч ярим ой ўқиб, йиллар давомида имтиҳондан йиқилган яхшироқми? Ёки 19 минг сом тўлаб, 10 ой ўқиб, бир ёки икки марта имтиҳондан ўтган яхшироқми? Энди…

Батафсил...

Президент марҳум Чубак хожи Жалиловга Қирғизистон Қаҳрамони унвонини беришни таклиф қилди

Садир Жапаров марҳум Чубак хожи Жалиловга Қирғизистон Республикаси Қаҳрамони унвонини беришни таклиф қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари Дин ишлари ва миллатлараро муносабатлар бўйича миллий агентлик раиси билан учрашувда маълум қилди. Талантбек Ташибеков муассаса ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳақида маълумот берди. Шунингдек, у таниқли дин арбобларига давлат мукофотларини бериш масаласини кўриб чиқишни сўради.

Батафсил...

Bloomberg: ЕИ Қирғизистонга нисбатан жазо чораларини муҳокама қилмоқда

Европа Иттифоқи Россияга нисбатан тайёрланаётган навбатдаги чекловлар доирасида Қирғизистонга қарши жазо чоралари жорий этиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги манбаларга таяниб хабар берди. Маълум қилинишича, Украинадаги уруш сабаб Россияга қарши янги 20-санкция пакети тайёрланяпти. Унда санкцияларни айланиб ўтишга қарши янги қоидалар бор. Бу қоидалар биринчи бўлиб Қирғизистонга нисбатан қўлланилиши мумкин. Bloomberg манбаларига кўра, муҳокама қилинаётган эҳтимолий чоралар орасида…

Батафсил...

Президент ҳайдовчилик мактаблари ҳақида: «Шахсий манфаатлари учун одамларни безовта қилаётганларга қўшилманг»

Президент ҳайдовчилик мактабида 10 ойлик ўқиш узоқ ва қиммат эканлиги ҳақидаги миш-мишлар манипуляция эканлигини айтди. Садир Жапаров Кабар нашрига берган интервюсида соҳа коррупциялашганини ва ислоҳотларни буюрганини таъкидлади. Давлат раҳбарининг сўзларидан энг муҳим жиҳатлар: Биринчи босқичда давлат рақамлари, ҳайдовчилик гувоҳномалари ва техник паспортлар мамлакатда чиқарилиб, маълумотлар ягона маълумотлар базасига киритилди ва тизим рақамлаштирилди. Хусусий ҳайдовчилик мактабларининг аксарияти юқори сифатли ҳайдовчилик тайёргарлигига…

Батафсил...

Роза Айтматова: «Акам Ислом Каримов билан учрашиб, Марказий Осиёни катта урушдан сақлаб қолган»

Дунёга машҳур адиб Чингиз Айтматовнинг синглиси Роза Айтматова сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда акасининг хотирасига нисбатан қилинаётган ҳужумлар ва турли миш-мишларга жавобан Қирғизистоннинг «Кабар» агентлиги орқали халққа мурожаат йўллади. 26 январ куни эълон қилинган интервюда Роза Айтматова адибнинг шахсий ҳаёти, диний эътиқоди ва энг муҳими — 1990 йилги Ўш воқеалари пайтидаги ҳаракатлари ҳақидаги баҳсларга ҳам тўхталган. «Марҳумнинг руҳини тинч қўйишмаяпти» Роза…

Батафсил...

Садир Жапаровнинг президентлик лавозимига келганига 5 йил

Бугун, 2026 йил 28 январда Садир Жапаров Қирғизистон Республикаси Президенти лавозимига киришганига беш йил тўлди. Президент Маъмуриятининг Ахборот сиёсати хизмати Садир Жапаровнинг 2025 йил январидан ҳозирги кунгача бўлган фаолиятини акс эттирувчи фотосуратларни тақдим этди. Бу фотосуратларнинг аксарияти илгари ҳеч қаерда нашр этилмаган.

Батафсил...

Болалар мактабсиз, аёллар туғруқхонасиз: Депутат Ўшдаги Қизил-қишлоқ ҳақида хавотир билдирди

Жогорку Кенеш депутати Элдар Сулайманов парламент йиғилишида Мадамин Назаров мактаби ва Ўшдаги Қизил-Қишлоқ қишлоғидаги туғруқхона атрофидаги оғир вазият ҳақида маълумот берди. Депутатнинг сўзларига кўра, Мадамин Назаров мактаби биноси авария ҳолатида бўлиб, таълим учун яроқсиз. Шу сабабли ўқувчилар асосий хавфсизлик ва таълим талабларига жавоб бермайдиган тез тиббий ёрдам пункти ва масжидда ўқишга мажбур бўлмоқдалар. Сулаймоновнинг таъкидлашича, янги мактаб лойиҳаси тўлиқ якунланиб,…

Батафсил...
1 … 4 5 6 7 8 … 51