Бишкекнинг Первомайский туман суди Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни 2019 йили Қўй-Тош қишлоғида содир бўлган воқеалар бўйича 11 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилди. Ҳукм 3 июнь куни кечқурун эълон қилинди, деб хабар беради «АКИpress». Қамоқ муддатидан ташқари, собиқ давлат раҳбарининг мулклари мусодара қилинган ва у давлат мукофотларидан маҳрум бўлган. Қўй-Тош воқеалари бўйича бошқа айбланувчиларга ҳам ҳукм чиқарилган. Шу тариқа,…
Батафсил...Bo'lim: Сиёсат
Марказий Осиёнинг учта давлати Тожик денгизидан биргаликда фойдаланишга келишиб олди
Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон 2025 йил ёзи учун «Баҳри-Тожик» (Тожик денгизи) сув омборидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишиб олди. Бу ҳақда Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 30 май куни Тожикистон Энергетика ва сув хўжалиги вазири Далер Жума, Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ва Қозоғистон Сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов ўртасида бўлиб ўтган учрашув…
Батафсил...Бишкекда Мудофаа вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади
КХШТга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун делегация вакиллари Бишкекка етиб келди. Тадбир эртага бошланади ва минтақаларда хавфсизликни таъминлаш ва ташкилотнинг ҳарбий йўналишини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Сессияга Қирғизистон мудофаа вазири Руслан Мукамбетов раислик қилади. Шунингдек, вазирларнинг икки томонлама учрашувлари ҳам режалаштирилган.
Батафсил...Давлат тили можароси
Яқинда Қирғизистон парламенти давлат тили билан боғлиқ қонунларга яна ўзгартиришлар киритишга қарор қилди. Депутатлар қизғин мунозаралардан сўнг таклиф қилинган қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда қабул қилишди. Қонун лойиҳаларига кўра, парламент депутатлигига номзодини қўйган шахслар давлат тили – қирғиз тилини сўзсиз билишлари зарур. Тил билиш даражасини ҳукумат аниқлайди. Давлат тили қонунини бузган жисмоний шахслар 5 минг (салкам 60 доллар), юридик шахслар 17…
Батафсил...Генерал Ташиевнинг болалари
Қирғизистонда бой одам бўлиш учун юқори лавозимдаги амалдорнинг қариндошиман, дейишнинг ўзи кифоя Агар бугун республикада Ильф ва Петровнинг «Олтин бузоқ» романида тасвирланганидек анжуман ўтказилса, унда лейтенант Шмидтнинг болалари эмас, генерал-полковник Ташиевнинг болалари қатнашган бўларди. Ягона фарқ шундаки, лейтенант Шмидтнинг энг истеъдодли болаларидан бири Остап Бендер миллион рубль ишлаб олишни орзу қилган. Ташиевнинг сохта болалари эса осонликча юз минглаб долларларни ишлаб…
Батафсил...Қирғизистон Олий суди собиқ Бош вазир Сапар Исаковга нисбатан ишни қайта кўриб чиқади
Қирғизистон Олий суди собиқ Бош вазир Сапар Исаковнинг коррупцияда айбланиб, узоқ муддатга қамалгани билан боғлиқ барча ҳукмларни бекор қилди. Сиёсатчига нисбатан қўзғатилган жиноят иши қайта кўриб чиқилади, деб ёзади 24.kg Олий суд матбуот хизматига таяниб. Шу тариқа, жорий йил 29 апрель куни республика олий суд органи Бош прокуратура ва адвокатнинг Исаковга нисбатан жиноят ишини «янги очилган ҳолатлар туфайли» қайта кўриб…
Батафсил...Садир Жапаров бир қатор тайинловларни амалга оширди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 15 май куни бир қатор тайинловларни амалга оширди. Бунгача мамлакат Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимида ишлаб келган Марат Иманқулов Давлат котиби этиб тайинланди. Унинг янги лавозимдаги ўтмишдоши Суюнбек Қосмамбетов ўша куни бошқа ишга ўтгани сабабли лавозимидан озод этилганди. Қосмамбетов ижтимоий тармоқларда ёши туфайли ишдан кетганини тушунтирди — у 8 апрель куни 65 ёшга тўлган. Қирғизистон Мудофаа вазири…
Батафсил...Президент Кенесарихон мавзуси атрофидаги провокацияларга берилмасликка чақирди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров қозоқ хони Кенесари ҳақидаги видео юзасидан мурожаат қилиб, қирғиз ва қозоқ халқларини адоват қўзғашга қаратилган провокацияларга берилмасликка чақирди. Жапаров Facebookдаги (РФда экстремистик деб тан олинган ва тақиқланган Meta корпорациясига тегишли тармоқ) постида қирғизлар ва қозоқларнинг тарихий яқинлигини таъкидлаб, уларни чуқур оилавий ва маданий ришталар боғлаганини эслатиб ўтди. Президент икки халқ тарихида оғир дамлар бўлганини, жумладан, 19…
Батафсил...Урушга ёллаш можароси: Қирғизистон суверенитети синов остидами?
Ўшдаги «Рус уйи» ташкилоти ходимининг қирғиз фуқароларини Россия армияси учун ёллашда гумонланиб, ҳибсга олиниши жамоатчиликда жиддий ташвиш уйғотмоқда. Бу ҳолат мамлакат суверенитети ва унинг ўз фуқароларини ҳимоя қилиш қобилиятига оид саволларни ўртага қўйди. Ўтган ҳафта Қирғизистон Миллий Хавфсизлик Давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев, Россиянинг Бишкекдаги элчиси Сергей Вакунов билан учрашиб, ҳибсга олинганлар масаласини муҳокама қилган. Музокаралар давомида икки тараф ҳам…
Батафсил...Тўқмоқ шаҳар кенгашига парламент депутатининг тўрт қариндоши сайланган
Exclusive нашри журналистлари 17 ноябрда ўтган сайлов натижаларига кўра, парламентарий Медербек Саққараевнинг қариндошлари Тўқмоқ шаҳар кенгаши депутатлари бўлгани ҳақида материал тайёрлади. Нашр маълумотларига кўра, депутатлик мандатларини Саққараевнинг рафиқаси Назгул Мааткеримова, унинг қизи Жанара Саққараева ва қудаси Тинайбек Сансизбоев қўлга киритган. Уларнинг барчаси «Эл Биримдиги» партиясидан сайланган. Тўртинчи сайланган депутат — Саққараевнинг жияни Анарбек Маликов «Интимақ» партиясидан шаҳар кенгашига сайланган. Exclusive…
Батафсил...Ўш шаҳар кенгашига сайланган депутатларга мандатлар топширилди
27 ноябр куни Марказий сайлов комиссияси Ўш шаҳар кенгашига сайланган депутатларга мандатларини топширди. Ўш шаҳар кенгашига 5 партия кирди: 1. “Жаңы Кыргызстан” сиёсий партияси 22 2. “Ынтымак” сиёсий партияси 10 3. “Мурас” сиёсий партияси 8 4. “Бир Бол” сиёсий партияси 5 5. “Милдет” сиёсий партияси 6 Мандатлар қуйидагича тақсимланди: “Жаңы Кыргызстан” сиёсий партияси 1. Баетов Болотбек Талайбекович 2. Бакируулу Шахназар…
Батафсил...Тўқтўғул ГЭСида немислар билан биргаликда сузувчи электр станция қурилади
Қирғизистоннинг Тўқтўғул ГЭСида икки фазадан иборат қуввати 612 МВт бўлган сузувчи қуёш электр станцияси қурилади. Республика Энергетика вазирлиги раҳбари Таалайбек Ибраев Германияга ташрифи чоғида немис компаниялари билан тегишли инвестиция шартномасини тузди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати. Сузувчи электр станциясини қуриш ва ундан фойдаланиш бўйича келишув 26 ноябрь куни имзоланган. Лойиҳада Германиянинг Sonnenenergie, a.s., AB Progressio GmbH, LTI ReEnergy CleanTech…
Батафсил...Интернетдаги туҳмат ва ҳақоратлар учун жарималар камайтирилди
26 ноябрь куни Парламентнинг ҳуқуқ-тартибот қўмитаси ОАВ ва интернетдаги туҳмат ва ҳақоратлар учун жарималар ҳақидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжатнинг ушбу версиясида жарималар миқдори камайтирилди. Эндиликда жисмоний шахслар учун туҳмат ва ҳақоратлар учун жарима 100 минг сом ўрнига 20 минг сом, юридик шахслар учун эса 200 минг сўм ўрнига 65 минг сом этиб белгиланди. Қўмита аъзолари, шунингдек, Маданият…
Батафсил...Президент Садир Жапаров Германияга расмий ташриф буюрди
Президент Садир Жапаровни Германия ташқи ишлар вазирлигининг протокол бошлиғининг ўринбосари Фолкер Тиммерманн ва бошқа расмийлар кутиб олишди. Расмий ташриф давомида Президент Садир Жапаров Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва Федерал канцлер Олаф Шольц билан икки томонлама музокаралар ўтказди
Батафсил...«Лотин ёзувига ўтиш масаласига жуда эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак»
Россиянинг Қирғизистондаги элчиси Сергей Вакунов журналистлар билан учрашувда, агар Қирғизистон лотин ёзувига ўтса, республика «бир неча юз йиллар давомида бўлган маданиятнинг бир қисмини йўқотиши мумкин»лигини таъкидлади. Бу баёнотни у 25 ноябрь куни, Қирғизистоннинг бошқа туркий давлатлар билан биргаликда ўз халқлари учун ягона лотин алифбосини тасдиқлаш бўйича қарорини Россия Ташқи ишлар вазирлиги қандай баҳолаши ҳақидаги саволга жавобан айтган. Россиялик дипломатнинг фикрича,…
Батафсил...Депутат «болага суюнчини» дарров бермасдан депозит очишни тавсия қилди
Депутат Жанибек Кидикбаев «болага суюнчини» дарров бермасдан депозит очишни тавсия қилди. «Болага суюнчи» пули аслида 4000 сом. Ушбу маблағ чақалоқ туғилганда бир марта берилади. Халқ вакили кўрсатилган миқдор болани тарбия қилиб, боқиш ҳаражатларини қопламаслигини таъкидлаб, мазкур маблағни банкда қолдириб, депозит ҳисоб очишни таклиф қилди. Депутат бу суммага тегилмаса 18 йилда қанча сомгача кўпайишини ҳисоблаб ҳам чиқди. Аниқроғи, 4000 сом миқдоридаги…
Батафсил...«Бутун Қирғизистон»нинг Россияда қўлга олинган тарафдори Қирғизистонга олиб келиниб қамоққа олинди
«Бутун Қирғизистон» партияси тарафдори Турду Акматалиев Россиянинг Красноярск шаҳрида ҳибсга олиниб, Бишкекка олиб келинди, деб хабар беради «Азаттиқ» унинг яқинларига таяниб. Уларнинг маълумотига кўра, эркак март ойида қўлга олинган. 28 октябр куни уни Қирғизистонда сўроқ қилишган. «Сўроқ вақтида терговчилар Акматалиевнинг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги публикацияси учун ҳибсга олинганлигини маълум қилишган», — деб хабар беради нашр. Биринчи Май туман суди «Клооп»га маълум…
Батафсил...Экс-спикер Канатбек Исаев ҳибсга олинди
Жогорку Кенешнинг собиқ спикери Канатбек Исаев 4 декабргача 1-СИЗОга жойлаштирилди. Қарор Октябрь туман суди томонидан қабул қилинди. Исаев 20 ноябр куни қўлга олинган эди. У марҳум жиноятчи Камчи Қўлбоевнинг уюшган жиноий гуруҳини молиялаштиришда айбланмоқда. Исаев эса журналистларга ўз айбини тан олмаслигини ва уни қандай қилиб уюшган жиноий гуруҳ билан боғлашларини тушунмаслигини айтган.
Батафсил...Марказий Осиёда йўқолиб бораётган «демократия ороли»: Қирғизистонда мухолифат қандай бостириляпти?
Қирғизистонда маҳаллий вакиллик органларига сайловлар олдидан мухолиф сиёсатчиларнинг ҳибсга олиниши, президент Садир Жапаров режимига ҳатто сиёсий рақобатга ишора қилишга ҳам йўл қўйилмаётган муҳитга тўла мос келади. Қирғизистонда ўтган дам олиш кунларида бўлиб ўтган маҳаллий кенгашларга сайловлар арафасида мухолифатдаги «Социал-демократлар» партияси етакчилари қамоққа олинди. Уларни ҳибсга олишдан аввал, овоз беришдан бир неча кун олдин партия идораларида тинтув ўтказилган. Партия раиси Темирлан…
Батафсил...Парламент Қирғизистонда сиёсий репрессия қурбонларини реабилитация қилиш ҳақидаги қонунни тасдиқлади
Парламент 20 ноябрдаги мажлисида 1918-1953 йиллардаги қатағонларда жабрланган фуқароларни сиёсий ва диний эътиқоди учун реабилитация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг келишилган вариантини қабул қилди. Жогорку Кенеш ушбу ҳужжатни 27 июнь куни учинчи ўқишда қабул қилди. Бироқ сентабр бошида президент қонун лойиҳасини қайтариб олди. «Ушбу қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилганимизни барчангиз яхши биласиз. Молия вазирлиги билан келиша олмадик. Ҳозир ҳужжатни Бош…
Батафсил...